Қирғизистон президенти Иссиқкўлда темир йўл қурилиши ҳақида маълум қилди

Қирғизистон президенти Иссиқкўлда темир йўл қурилиши ҳақида маълум қилди

Қирғизистон  ҳукумати Иссиқкўл қирғоғининг шимоли-ғарбий қисмидан жануби-шарқгача бўлган Балиқчи – Қоракўл темир йўлини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Балиқчига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

 

Унга кўра, биринчи босқичда Тамчи қишлоғида жойлашган Балиқчи шаҳридан Иссиқкўл аэропортига темир йўл линиясини қуриш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбари лойиҳани амалга оширишнинг тахминий муддати, ҳажмлари ва молиялаштириш манбаларини маълум қилмади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: