Ереванда Озарбойжон билан чегаралар делимитациясига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда
Намойишчиларга Арман Апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари, архиепископ Баграт Галстанян раҳбарлик қиляпти. Намойишчилар бош вазир Никол Пашинян истеъфосини ва унинг ўрнига Баграт Галстанянни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинланишини талаб қилмоқда. Митинг арафасида Еревандаги Арманистон ҳукумати биносини полициячилар қуршаб олди.
Галстанян аллақачон Aрман черкови раҳбаридан Арманистон бош вазири лавозимига номзодини қўйиш нияти туфайли уни черков хизматидан четлаштиришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 19 апрел куни Арманистон ва Озарбойжон расмийлари чегарани делимитация қилишга келишиб олган эди. Ушбу келишувга мувофиқ тўрт қишлоқ Боку назоратига ўтди.
Бу Арманистонда май ойининг бошидан бери давом этаётган оммавий норозиликларга сабаб бўлди.