Июнь ойида Россия Тошкент метроси учун яна 12 та вагон жўнатади

Июнь ойида Россия Тошкент метроси учун яна 12 та вагон жўнатади

Тошкент метрополитени июнь ойи охиригача Россиянинг «Метровагонмаш» компаниясидан 12 та янги вагонни қабул қилиши керак. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв маълум қилди.

 

– Бугун Президентимиз билан бирга Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳудудлар Кенгаши йиғилишида иштирок этдим. Савдо, фан, технология, машинасозлик, ядро тиббиёти – биз Ўзбекистон билан узоқ вақтдан бери турли соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, – дейди Андрей Воробёв.

 

Губернатор қўшимча қилишича, «Метровагонмаш» ўтган йили Тошкент метрополитени учун 44 та вагон жўнатган, июнь ойи охиригача яна 12 та вагон жўнатишни режалаштирмоқда. 2024-2025 йилларда яна 60 та вагон етказиб бериш бўйича шартнома тайёрланяпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: