Путин Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Путин Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Путин Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

“Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида мен ва Россия делегацияси аъзоларига кўрсатилган ажойиб қабул ва унутилмас меҳмондўстлик учун чин дилдан миннатдорлик билдирмоқчиман.

Бизнинг мазмунли музокараларимиз келажакда Россия ва Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришига ишончим комил. Эришилган келишувлар ва Ҳудудлараро кенгаш мажлиси келажакда ўзаро ҳамкорлик лойиҳалари учун кенг имкониятлар очиб бериши шубҳасиз.

Ва, албатта, батафсил юзма-юз мулоқот имкони учун шахсан Сизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу дўстона суҳбат ҳақиқатдан ҳам бебаҳо.

Сизга мустаҳкам соғлиқ ва давлат ишларида муваффақият тилайман”, – дейилади Россия президентининг телеграммасида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: