Решфорд вақтинча ижтимоий тармоқларни тарк этди

Решфорд вақтинча ижтимоий тармоқларни тарк этди

У руҳий жиҳатдан тикланишини маълум қилган.

“Бир неча ҳафтага ижтимоий тармоқлардан воз кечиш вақти келди. Ўзим учун ҳам, жамоам учун ҳам оғир мавсумдан сўнг дам олишни ва руҳий жиҳатдан тикланишни режалаштирдим. Қийин даврда мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Биз доимо биргамиз, — деб ёзди “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси.

Маълумот учун, 26 ёшли форвард Евро — 2024 мусобақаси учун Англия терма жамоаси қайдномасига киритилмаган.

Якунланган Премьер Лиганинг 33 ўйинида у 7 гол урди ва 2 голли узатмани амалга оширди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: