Тошкентдаги International меҳмонхонаси сотувга қўйилди
Меҳмонхона хусусийлаштирилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкентдаги International меҳмонхонаси 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини эълон қилди.
InterHotel МЧЖдаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида Deloitte компанияси жалб этилган.
Савдо жараёни уч босқичда амалга оширилади:
сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Eхрrеss of interest);
мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBО);
мажбуриятга эга бўлган таклиф (BО).
Якуний босқичда таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга оширилиши белгиланади. Аризалар 2024 йил 4 июль соат 18:00 гача қабул қилинади.
Меҳмонхона 232 та хона, 7 та конференц зал, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 гектар ер майдонида 44,903 квадрат метр бино ва иншоотлар жойлашган.
Меҳмонхона ва Accor гуруҳи компанияси ўртасида имзоланган сублицензия шартномаси мавжуд бўлиб, унда Мövenpisk брендидан, шунингдек, ТАRS Accor Hotels тармоғининг брон қилиш тизими ва бошқа IT тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлиги кўзда тутилган.