Европа Иттифоқи эшиклари Грузия учун ёпилди
Европа кенгашининг ташқи алоқалар бўйича раиси ўринбосари Карл Билд X ижтимоий тармоғида: «Ҳукмрон партия президентнинг “Россия қонуни”га қўйган ветосини парламентдаги кўпчиликни билан қўллови билан бекор қилиши ортидан Грузиянинг Европа Иттифоқи томон йўли ниҳоясига етди. Ачинарли — лекин ҳақиқат» деб ёзган.
Эслатиб ўтамиз, Сешанба куни “Грузия орзуси” партияси мамлакат президентининг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни қабул қилишга қўйган ветосини парламентда кўпчилик овоз билан енгиб чиқди. Грузияда нодавлат ташкилотларнинг ҳаракатларини чекловчи қонун лойиҳасига қарши бир ярим ойдан бери деярли ҳар куни норозилик намойишлари ўтказилмоқда.