Трамп жаримани тўлаш учун самолётини сотди
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп суд харажатларини қоплаш учун ўзининг Cessna Citation X самолётини сотиб юборди. У 10 миллион долларга баҳоланган.
Самолётни келиб чиқиши эронлик қурилиш магнати ҳамда Трампнинг ҳомийси Мирдод Муайидий харид қилган.
Суд чиқарган қарорга кўра, собиқ президент салкам ярим миллиард доллар жарима тўлаши керак.
Собиқ президент самолётидан 2016 йилда сайловолди кампаниясида фойдаланган.