Ана холос! Йигит ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлнинг беҳаё суратларини “Telegram”да тарқатиб юборди…
Қашқадарёда ўзга аёлнинг расмларини “Telegram”да тарқатиб юборган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида яшовчи (аёл) З.З. мурожаат қилиб, ўзининг беҳаё фото ҳамда видеотасвирлари номаълум шахс томонидан “Telegram” мессенжерида тарқатиб юборилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Х.А. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.А. З.З. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келгани ва унинг турли беҳаё фотосуратларини Telegram мессенжери орқали қўлга киритиб, тарқатиб юборгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, бу каби жиноий хатти-ҳаракатлар учун 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.