Роберт Фицо даволанишни уйида давом эттиради

Роберт Фицо даволанишни уйида давом эттиради

Словакия бош вазири Роберт Фицо суиқасддан бери даволанаётган Банска-Бистрица касалхонасидан пойтахт Братиславадаги уйига олиб кетилди. Шифокорларнинг хабар беришича, сиёсатчининг аҳволи яхшиланмоқда.

 

Фицога 15 май куни Гандлова шаҳридаги ҳукумат йиғилишидан сўнг маҳаллий аҳоли олдига чиққанида суиқасд уюштирилган эди. Сиёсатчи қорни, қўли ва оёғидан оғир яраланган, шундан сўнг у бир неча операцияларни бошидан ўтказган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: