Россия компаниялар ва юқори даромадли шахслар учун солиқ мажбуриятларини оширади
Россия ҳукумати компаниялар ва мамлакатнинг юқори даромадли фуқаролари учун солиқ мажбуриятларини босқичма-босқич оширишни маъқуллади.
Россия Федерацияси ҳукумати мамлакат пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Россия Федерацияси Молия вазирлигининг солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифини муҳокама қилди.
Йиғилиш якунида маъқулланган таклифга кўра, корхоналар ва мамлакатнинг юқори даромадли фуқаролари учун солиқ мажбуриятлари ошади.
Россияда йилига 2,4 миллиондан 5 миллион рублгача даромад оладиганлар учун даромад солиғи ставкаси 13 фоиздан 15 фоизга ошди. Даромад солиғи ставкалари 5 миллиондан 20 миллион рублгача бўлганлар учун 18 фоизга, 50 миллион рублдан ортиқ даромад олганлар учун 22 фоизга кўтарилди.
Мамлакатда корпоратив солиқ ставкаси ҳам 20 фоиздан 25 фоизга ошди, йилига 2,4 миллион рублдан кам даромад оладиганлар учун даромад солиғи ставкаси ўзгаришсиз 13 фоизни ташкил этди.
Россия Бош вазири Михаил Мишустин йиғилишда солиқларнинг ошиши 2 миллионга яқин одамга таъсир қилишини айтди.
Россия ҳукумати бу ўзгаришлар буджетга йилига тахминан 2,6 триллион рубль (тахминан 30 миллиард доллар) қўшимча даромад келтиришини режалаштирмоқда.