Самарқандда 30 бош Марказий Осиё тошбақаси болалари ноқонуний сотувдан олиб қўйилди

Самарқандда 30 бош Марказий Осиё тошбақаси болалари ноқонуний сотувдан олиб қўйилди

Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота массивида ноқонуний сотувдан олиб қўйилган 30 бош Марказий Осиё тошбақаси болалари ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошбақалар соғлиғини текшириш учун дарҳол Зарафшон миллий табиат боғи реабилитация марказига ўтказилди.

Қайд этилишича, тошбақаларни сотмоқчи бўлган ҳуқуқбузарлар экологик рейд давомида воқеа жойидан қочиб кетган. Уларнинг шахсини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марказий Осиё тошбақаси Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (ТМХИ) Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига заиф ва камайиб бораётган тур мақомида киритилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: