Крокусдаги теракт бўйича яна бир жиноий иш очилди
Россия Тергов қўмитаси Москва яқинидаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган теракт бўйича яна бир жиноий иш қўзғатди – хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси бўйича. Бу ҳақда РИА Новости суд қарорига таяниб хабар бермоқда.
Биз апрель ойи бошида теракт қурбонлари терговга тегишли ариза билан мурожаат қилгани ҳақида ёзган эдик. Crocus Group компанияси айбловларни рад этди. Компания эгаси, озарбайжонлик ва россиялик тадбиркор Араз Агаларовнинг таъкидлашича, теракт вақтида ёнғин ўчириш тизими нормал ишлаган ва одамлар ташқарига чиқиш имконига эга бўлган.
7 апрель куни тергов томонидан «Crocus City Hall»да ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш эҳтимоли бўйича жиноий иш қўзғатилган.