Оҳ, ўзимни кўлмагим. Кўлмаккинам, кўлмагим!..

Оҳ, ўзимни кўлмагим. Кўлмаккинам, кўлмагим!..

“ЎЗГАРИШНИ АВВАЛО ЎЗИ ИСТАСИН”
Андрей Тарковскийнинг «Ностальгия» фильмидан ажойиб рамзли ҳикоя
“Бир инсон бошқа бир одамни жуда катта ва чуқур кўлмак сув ичидан қутқаради. Қутқарганда ҳам ҳаётини хавф остига қўйиб қутқаради. Мана энди кўлмак ёнида ҳориб- чарчаб, зўрға нафас олиб икковлон чўзилиб ётишипти. Ва ниҳоят қутқарилган кимса тилга кирди:
-Сен нима қилиб қўйдинг?
-Бу нима деганинг? Ахир, мен сени қутқардим-ку!
-Аҳмоқ! Ахир бу кўлмак менинг яшайдиган маконим эди… Тушиндингми? “Мен! Шу ерда! Яшайман!
Аттанг”.
P.S.: Одам ўзи истамаса уни ўзгартиришга уринманг. Бундай одамни яхши томонга ўзгартиришга қаратилган барча сайи ҳаракатлар беҳуда кетади.
Андрей Тарковский, кинорежиссёр
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Дўстларингизга ҳам юборинг: