АҚШ қитъалараро баллистик ракеталарни синовдан ўтказади

АҚШ қитъалараро баллистик ракеталарни синовдан ўтказади

АҚШ ҳарбийлари келаси ҳафта, 4 ва 6 июнь кунлари «Minuteman III» қитъалараро баллистик ракеталар синовини ўтказади.

Бу ҳақда АҚШ космик кучлари қўмондонлиги маълум қилди.

 

«Қитъалараро баллистик ракеталарни синовдан ўтказиш дастуридан кўзланган мақсад АҚШ ядровий кучларининг тайёрлигини намойиш этиш ҳамда миллий ядровий тўхтатувчининг ҳалокатлилиги ва самарадорлигига ишончни таъминлашдан иборат», — дейилади хабарда.

 

«Minuteman III» ракетаси «Boeing» томонидан ишлаб чиқилган. Максимал парвоз масофаси 15 минг км. Ракета жанговар каллак билан узунлиги 18 м дан ошади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: