Британия МI5 контрразведка хизматига Россия, Эрон ва Хитой “жосуслари”га қарши курашишни буюрди

Британия МI5 контрразведка хизматига Россия, Эрон ва Хитой “жосуслари”га қарши курашишни буюрди

The Telegraph’га кўра, Буюк Британия Вазирлар маҳкамаси МI5 контрразведка хизматига саъй-ҳаракатларни террорчиларга қарши курашдан Россия, Эрон ва Хитой “жосуслари”га қарши курашга йўналтиришни буюрди.

 

Нашр бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

 

Британия контрразведкасининг стратегияси Украинадаги можаро, мамлакатдаги хитойлик разведка ходимлари сонининг ортиб бораётгани ва Эроннинг Британияда “қўрқитиш ва суиқасд операциялари” учун уюшган жиноятчиликдан фойдаланиши сабабли ўзгарган”, деб ёзади газета.

Дўстларингизга ҳам юборинг: