Эронда илк бор аёл президентлик сайловларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди
Зоҳра Илоҳиан Эронда бўлажак президентлик сайловларида иштирок этиш учун ҳужжатларни топширган ва номзод сифатида рўйхатга олинган биринчи эронлик аёл бўлди.
ИРИБга таяниб, «Репорт»нинг хабар беришича, унинг иштироки ҳақида Эрон Ислом Республикаси сайлов штабининг вакили Моҳсин Исломий маълум қилган.
«Зоҳра Илаҳиан хоним сайловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди», деди Исломий телеканалга.
Шу билан бирга, 31 май куни у уч нафар эронлик аёлга «зарур шартларга жавоб бермагани учун» рўйхатдан ўтиш рад этилганини таъкидлади.
«Исломий Эрон устида умид қуёши кўтарилади, мен ўз мамлакатим аёллар жамияти вакили сифатида президентлик сайловларида қатнашиш учун ҳужжатларни сайлов штабига топширдим», деб ёзди Илаҳиан ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, уч кун якунига кўра Президент сайловида иштирок этиш учун ҳужжат топширганлар сони 17 нафарга етди.