Хитой Ғарб бозорлари ёки Россиядан бирини танлаши керак
Хитой икки мақсадли товарларни етказиб бериш бўйича Ғарб бозорлари ёки Россиядан бирини танлаши керак.
Буни АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Хитой фирмалари «икковига бирдек ишлашни давом эттира олмайди». Адейемонинг қайд этишича, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан пайдо бўлган санкция коалициясига кирувчи ҳар бир давлат ва НАТОдаги ҳар бир мамлакат Пекинга Россия ҳарбий саноатини қўллаб-қувватлашни қабул қилиб бўлмаслигини ҳамда Хитой компанияларига қарши санкциялар, шунингдек, экспорт назоратини қўллашга тайёрлигини айтиши керак.
Адейемонинг сўзларига кўра, 2023 йилда Россия Хитойдан 5,2 миллиард долларлик икки томонлама мақсадли товарларни импорт қилган, бу 2022 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир.