BYD ва қидирувдаги MAN солиқ қарздорлиги эвазига хатланди
Ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорликларини ундириш борасида Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан солиқ қарзини ундиришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Нишон туман бўлими томонидан вилоят солиқ бошқармасининг 22.03.2024 йилдаги Қарорига асосан қарздор «Nishon tolasi» МЧЖнинг солиқдан бўлган қарздорлиги эвазига қидирувдаги MAN русумли автотранспорт воситаси топилиб хатланди.
Шунингдек, «Green paxtazor» фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги эвазига балансида бўлган BYD русумли, Қ.Холмановнинг «Nexia2» русумли автотранспорт воситалари хатлаб олинди.
Ижро ҳаракатлари натижасида, «Темурзода нон» хусусий корхонасидан 20 млн. сўм, «Нишон агро пилла» МЧЖдан 10 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.