Москвада чет эл фуқароси украинача нақшли козок учун жаримага тортилди
Эронлик сайёҳни тридент ёқиб юборди: Москвада чет эл фуқароси украинача нақшли козок учун жаримага тортилди
Москвада Эрон фуқароси жамоат жойига Украина герби ва байроғи туширилган козок кийиб чиққани учун қўлга олинди ва жаримага тортилди.
Маълум қилинишича, эронлик 30 ёшли сайёҳ Ҳидари Хосин Россия пойтахти марказига енгида тридентли, бир томонида Украина байроғи, иккинчи томонида украиналикларга ёрдам беришга чақириқли «Баленcиага» козок кийган ҳолда кириб келган.
Полиция чет эл фуқаросини Чина Тоwн полиция бўлимига олиб кетди. У эрда унга нисбатан рус армиясини обрўсизлантириш тўғрисидаги маъмурий модда бўйича маъмурий баённома тузилди.