Блогер Мурод Махсудов танқидий постини ўчириш учун 10.000$ талаб қилганлиги айтилмоқда

Блогер Мурод Махсудов танқидий постини ўчириш учун 10.000$ талаб қилганлиги айтилмоқда

Маълум қилинишича, “Facebook”даги “Bloger Uz” саҳифаси муаллифи блогер Мурод Махсудов фуқаро Абдуллаев Абдураҳмон Абдухалиловичга қўнғироқ қилиб, унинг жиноятчи эканлигини, акаси билан бирга гўёки бангихона ташкил қилганлигини, Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи уларнинг мазкур жиноятларини яшириб келаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган видеороликни “Facebook”даги “Bloger Uz” саҳифасига жойлаштирганлигини, агарда талаб қилган 10.000$ ни олиб келиб бермаса, содир қилиб келаётган жиноятлари ҳақидаги видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришини айтиб қўрқитган ҳолда, А.А.Абдуллаевни ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқни беришга мажбур қилган.

Poraxór Uz

Дўстларингизга ҳам юборинг: