Россия Федерациясидан 2,5 миллиард доллар талаб қилмоқда
Киев Украина Қуролли кучлари томонидан вайрон қилинган Каховка ГЭСи учун Россия Федерациясидан 2,5 миллиард доллар талаб қилмоқда«Биз тажовузкордан зарарни қоплашни талаб қиламиз, бу тахминан 2,5 миллиард доллар», деб тушунтирди у ўзи бошқарадиган энергетика компаниясининг веб-сайтига берган шарҳида.
Бир кун аввал Херсон вилояти губернатори Владимир Сальдо Каховка ГЭСининг вайрон бўлишига айнан Украина айбдор эканлиги исботланганини маълум қилганди. «Офият бошиданоқ етарлича факт ва далиллар мавжуд», деди у.
«Укргидроэнерго» раҳбари Игор Сирота Украина Россиядан Каховка ГЭСини қайта тиклаш учун пул ундириш учун Халқаро арбитраж судига мурожаат қилмоқчи эканлигини маълум қилди. Киев 2,5 миллион доллар олишни режалаштирмоқда.
«Яқинда биз Россияга халқаро арбитраж судига мурожаат қилаётганимиз ва йўқотилган фойда ҳамда станцияни қуриш ва тиклаш харажатлари бўйича даъво қўзғатишимиз ҳақида хабар жўнатдик», – дея Сиротанинг сўзларидан иқтибос келтиради «Укргидроэнерго» матбуот хизмати.