Байден ядровий қуроллар шартлари бўйича янги буйруқни имзолади
АҚШ президенти Жозеф Байден Қўшма Штатларнинг ядро қуролидан фойдаланиш шартлари ҳақидаги янги буйруқни имзолади.
Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус ёрдамчиси, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг қуролларни назорат қилиш, қуролсизлантириш ва тарқатмаслик бўйича бош директори Пранай Вадди маълум қилди.
«Президент Байден яқинда ядро қуролидан фойдаланиш шартлари бўйича янгиланган йўриқномани имзолади, унда янги ядро даври воқеликлари ҳисобга олинади. Унда Хитой ядро арсеналининг ўсиши ва хилма-хиллиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш муҳимлиги, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Россия, Хитой ва Шимолий Кореяни тўхтатиб туриш муҳимлиги таъкидланган», — деди у.