Дания бош вазири Копенҳагенда ҳужумга учради

Дания бош вазири Копенҳагенда ҳужумга учради

7 июн, жума куни Копенгагенда Дания бош вазири Метте Фредериксенга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда CNN News хабар берди.

 

Ҳодиса ҳукумат раҳбари кўчалардан бирида айланиб юрганида содир бўлган.

 

Дания ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳукумат раҳбари Дания пойтахтининг Эски шаҳарчасидаги Кйлторве майдонида бўлганида номаълум эркак унга яқинлашиб, уни урган.

 

Ҳужум қилган эркак полиция томонидан қўлга олинган.

 

Ҳукумат идораси таъкидлаганидек, бош вазир “бўлиб ўтган воқеадан ҳайратда қолди”. Фредериксеннинг ўзи бу борада ҳеч қандай баёнот бермади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: