Космосга 20 та ноёб ўсимлик уруғлари юборилади
Королев номидаги Самара университети олимлари космик шароитларнинг тирик организмларга таъсирини ўрганиш ва Россия орбитал станциясининг хавфсизлигини баҳолаш мақсадида 2-сонли “Бион-М” орбитал лабораторияси бортида коинотга жўнатиладиган 20 турдаги ноёб ўсимликлар уруғини тайёрлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ёзган.
“Университетнинг ботаника боғи мутахассислари 2-сонли “Бион-М” орбитал лабораторияси бортида тажрибада иштирок этиш учун коинотга юбориладиган ноёб ўсимликлар уруғлари партиясини танлаб олдилар”, — дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
Россия ва Самара вилоятининг Қизил китобига киритилган ўсимликларнинг 20 тури танлаб олинди. Улар орасида 2013 йилда биринчи Бион-М лабораториясида коинотда бўлган уруғлардан етиштирилган ўсимликларнинг уруғлари ҳам бор.
Университет ботаника боғи мутахассислари таъкидлашича, экспериментнинг ўзига хослиги шундаки, унинг объекти табиий флоранинг ноёб ўсимликлари уруғлари ҳисобланади. Улар турли таъсирларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинларидан фарқли ўлароқ, биринчи марта коинотга юборилади.