Жарималар ва алиментдан 462 млн сўмлик қарзини тўламаган фуқаронинг Kia’си хатланди
Тошкентда жами 462 млн сўмлик жарималар ва алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг Kia K5 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига қарздор Ж.Т. дан қарз ундириш билан боғлиқ бўлган 462 млн 235 минг 687 сўмлик ижро жами 210 та ҳужжатлар келиб тушган.
Ушбу ҳужжатларнинг 208 таси 91 млн 969 млн. сўмлик Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг қарорларига асосан келиб тушган маъмурий жарималарни ташкил қилса, 1 таси Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 359 млн 340 минг сўмлик қарздорликни ундириш ҳақидаги ҳужжат ҳамда 1 таси 1 нафар вояга етмаган фарзандларига алимент ундириш билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлар ҳисобланади.