Шимолий Корея Жанубий Кореяга яна чиқинди шарларини учирди
КХДР Корея Республикаси ҳудудига яна чиқинди шарларини учирди.
Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
«Шимолий Корея яна ахлат шарларини учирди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ КХДР мудофаа вазири ўринбосари Ким Ганг Ир ҳаво шарларини жўнатиш вақтинча тўхтатилганини, чунки бу чора 10 май куни дефектор фаоллари томонидан КХДРга варақалар юборилиши фонида жавоб чораси бўлганини маълум қилганди.
Вазир ўринбосари, агар Жанубий Корея томонидан «ахлат ва қоғоз чиқиндисини ташлаш» давом этса, юз баробар жавоб беришга ваъда берди.