300 мингдан ортиқ зиёратчи Маккадан чиқариб юборилди
Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари келаси ҳафта бошланадиган ҳаж зиёрати олдидан Маккадан рўйхатдан ўтмаган 300 мингдан ортиқ зиёратчини чиқариб юборди. Бу ҳақда Saudia Press Agency хабар берди, деб ёзмода Дарё.уз нашри.
Сўнгги кунларда муқаддас шаҳардан чиқариб юборилганлар орасида ҳаж учун зарур бўлган визалар ўрнига туристик визалар билан келган 153 998 нафар хорижлик бор. Қироллик Саудияда истиқомат қилувчи, лекин Маккада истиқомат қилмайдиган ва ҳажга рухсатномага эга бўлмаган яна 171 587 кишини қўлга олган.
Бундан ташқари, 140 та сохта ҳаж кампанияси, ҳаж тартибини бузган 64 та йўловчи ташувчи ва 97 664 та қоидабузарлик содир этган автомашиналар чиқариб юборилган. Яшаш, ишлаш ва чегара хавфсизлиги қоидаларини бузган 6105 нафар шахс ушланган.
Макка маъмуриятига кўра, 8 июнгача Саудия Арабистонига рўйхатдан ўтган 1,3 миллиондан ортиқ зиёратчилар келган, 2023 йилда жами 1,8 миллион мусулмон ҳаж зиёратини адо этган.