«Ҳисорак» сув омборидан сув сизиб чиқмоқда

«Ҳисорак» сув омборидан сув сизиб чиқмоқда

Бугун, 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омбори тўғонининг чап тарафидан янги кўшимча туннель очаётганда ёриқ пайдо бўлган.

Манба тақдим этган маълумотларга кўра, пайдо булган туннель ёриғидан 40 метр баландликда сув мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда ёриқдан секундига 80 литр сув оқиб чиқмокда.

Айни пайтда содир бўлган ҳолатни бартараф этиш учун «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида Қашқадарё вилояти хокимлиги, ИИБ, ФВБ, ДХХ, Прокуратура ва бошқалардан иборат штаб ташкил этилган.

Аварияни бартараф этишга жами 50 га яқин та оғир-муҳандислик ва махсус техникалар ва 160 дан ортиқ ишчи ходим жалб этилган.

Ҳозирги вақтда тўғон туннелини мустаҳкамлаш буйича курилиш маҳсулотларининг захиралари яратилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: