Путин июль ойида Эрдоған билан Остонада учрашишини айтди

Путин июль ойида Эрдоған билан Остонада учрашишини айтди

Россия президенти Владимир Путин Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан учрашувда 3-4 июль кунлари Остонада халқаро тадбир доирасида Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиш ниятида эканлигини маълум қилди.

 

Давлат раҳбари уларда барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконияти бўлишига умид билдирди.

 

Путин Фидандан Эрдоғанга энг яхши тилакларини етказишни сўради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: