Украина илк бор Россияга самолётдан ҳужум қилди

Украина илк бор Россияга самолётдан ҳужум қилди

Кеча Белгород вилоятида қўмондонлик пунктига зарба берилган.
Украина Қуролли кучлари самолёти биринчи марта Россия ҳудудидаги нишонга тўғридан-тўғри зарба берди. Бу ҳақда деб хабар Британиянинг Sky news телеканали хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 9 июнь, якшанба куни Белгород вилоятида қўмондонлик пунктига зарба берилган. Ҳужумда қайси турдаги ўқ-дорилар қўллангани, жумладан, у Ғарб қуроли бўлган-бўлмагани ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача Украина Россия ҳудудига бир неча бор дрон ҳужумларини уюштирган, бироқ Россия ичидаги нишонларга зарба бериш учун ҳарбий самолётдан фойдаланилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: