“Крокус”даги терактда Украина ҳарбий разведкасининг иштироки аниқланди

“Крокус”даги терактда Украина ҳарбий разведкасининг иштироки аниқланди

Россия махсус хизматлари Украина ҳарбий разведкасининг Москва яқинида, Красногорскдаги “Крокус сити холл”да март ойида содир этилган терактга алоқадорлигини аниқлади. Бу ҳақда Миллий антитеррор қўмитаси раиси (МАҚ), Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников МАҚ йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik радиоси.

 

МАҚ ахборот маркази томонидан Бортников нутқи видеосининг бир қисми оммага тақдим этилди.

 

«Украина ва Ғарб махсус хизматлари Россияда шов-шувли жиноятларни содир этиш учун ёлланган эҳтимолий жиноятчилар доирасини кенгайтириб, уларни тайёрлаш ва халқаро террорчилик ташкилотларини қуроллантиришда ёрдам бермоқда. Бунга исбот сифатида Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл”даги терактда Украина ҳарбий разведкасининг иштироки ёрқин мисолдир», – деди у.

 

22 март куни “Крокус Сити Холл”да содир бўлган теракт замонавий Россия тарихидаги энг йирик терактлардан бирига айланди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактда 145 киши ҳалок бўлган.

 

Терактдан сўнг бир нечта жиноий иш қўзғатилди: теракт, унга тайёргарлик, террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш, қурол ва портловчи моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳақидаги моддалар бўйича.

Дўстларингизга ҳам юборинг: