Маҳмуд Мурадов: “Машаққатли ишга қайтиш вақти келди”

Маҳмуд Мурадов: “Машаққатли ишга қайтиш вақти келди”

Ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Маҳмуд Мурадов навбатдаги жанги учун шартнома имзолади.

Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифаси орқали хабар берди.

“Шартнома имзоланди. Машаққатли ишга қайтиш вақти келди. Биз тез орада сана, рақиб номи ва манзилини эълон қиламиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга катта раҳмат”, деб ёзди Маҳмуд.

Аввалроқ, Маҳмуд Мурадов Европанинг нуфузли – Oktagon MMA лигаси билан келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: