Саудия Арабистонида Ҳаж қилмоқчи бўлган 300 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Сабаби маълум

Саудия Арабистонида Ҳаж қилмоқчи бўлган 300 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Сабаби маълум

Саудия Арабистони расмийлари Ҳажда қатнашиш учун рўйхатдан ўтмаган 300 мингдан ортиқ одамни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Аljazeera.

 

Сўнгги кунларда қўлга олинганлар орасида зиёрат визаси ўрнига туристик визалар билан Ҳаж зиёратига боришга уринган 157 мингга яқин хорижлик бор.

 

Ҳаж хавфсизлиги қўмитаси раҳбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ал-Басамий ҳаж қоидалари ва кўрсатмаларига риоя қилмаган 140 нафар зиёратчилар гуруҳи ва 64 транспорт ташкилоти ҳибсга олинганини маълум қилди.

 

Саудия Арабистони расмийларига кўра, 8 июндан буён мамлакатга рўйхатдан ўтган 1,3 миллиондан ортиқ зиёратчи Ҳажда қатнашиш учун келган.

 

Саудия Арабистони расмийлари ҳар йили ноқонуний равишда Ҳаж зиёратини адо этишга уринган шахсларни ҳибсга олади. Ўтган йили 17 мингдан ортиқ одам рухсатсиз ҳажга боришга урингани учун ҳибсга олинган эди.

 

Аввалроқ мамлакат ҳукумати хориж фуқаролари ва резидентларини 2024 йилги Ҳажда ноқонуний иштирок этганлик учун қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирган эди. Баёнотга кўра, зиёрат қилиш учун рухсатномаси бўлмаган шахслар 2 ойдан 6 ойгача қамоқ жазосига ва 50 минг Саудия риолигача (13,3 минг доллардан ортиқ) жаримага тортилиши мумкин.

 

Бу борада қўлга олинган хорижликлар ҳам депортация қилинади ва 10 йилга мамлакатга кириши тақиқланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: