Япония Катта еттилик саммитида янги санкцияларни эълон қилмоқчи
Япония ҳукумати Россия ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлган маҳсулотларни етказиб бериш орқали Украинага қарши тажовузга кўмаклашгани учун хорижий компанияларга, жумладан хитойликларга нисбатан санкциялар жорий этишга тайёр, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Япония 13 июнда бошланадиган Катта еттилик саммитида янги санкцияларни эълон қилмоқчи.
АҚШ аввалроқ саммитда Россия уруш машинасини қўллаб-қувватловчиларга қарши янги санкциялар муҳокама қилиниши ҳақида огоҳлантирган эди.
Хусусан, Россия томони билан фаол ҳамкорлик қилаётган кичик Хитой банклари ҳужумга учраган бўлиши мумкин.