АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этди

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этди

Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг янги санкциялар рўйхатидан ҳаммаси бўлиб 300 га яқин жисмоний ва юридик шахслар жой олди. Улардан 90 га яқини санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бергани учун рўйхатга киритилган.

Булар Россия, Беларус, Британия Виржиния ороллари, Болгария, Қозоғистон, Сербия, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Африка, Туркия ва БАА компанияларидир.

«Биз Россиянинг “уруш иқтисодиёти” билан алоқаларга эга молиявий институтлар учун хавфни оширяпмиз ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш йўлларини йўқ қиляпмиз. Шунингдек, Россиянинг хорижий технологиялар, ускуналар, дастурий таъминот ва замонавий ахборот технологиялари хизматларидан фойдаланиш имкониятини камайтирмоқдамиз», — дея янги санкциялар рўйхатига изоҳ берди АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: