«Болам нафас ололмай ётибди, улар менга пул таклиф қилишяпти» (видео)

«Болам нафас ололмай ётибди, улар менга пул таклиф қилишяпти» (видео)

Screenshot

Наманган вилояти Поп тумани Чоркесар қишлоғидан Вазира Нишонованинг айтишича, икки кун олдин ўғли Маъсудбек Турсунқуловни чалажон ҳолда «томдан тушиб кетган» деган гап билан шифохонага олиб келишган. «Мия чаноқ синган, икки томонлама қон қуйилиш» деб ташхис қўйишган, бола зудлик билан операция қилинган. Боланинг шу ҳолатга келишига сабабчи бўлган фуқаролар — ёшлар терговга тортилмай, эркин юришибди. Жанжал ўтган йили 3-мактабни битирган болалар билан бу йил 12-мактабни битирган болалар ўртасида чиққан. Беш киши Маъсудбекни ўласи қилиб урган, бильярд таёқчаси, кока-кола шишаси билан бошини ёришган, орқа томондан сакраб, миясининг суюқлиги чиққунча калтаклашган.

Вазира опа тегишли идораларга телефон қилган, милиция иш очган. Лекин бугунга келиб, болани уришда қатнашган 5 кишилик гуруҳ (Билол Я., Меҳриддин Х., Бахтиёр Н., Жамолбек Ҳ, Беҳзод А.)нинг фақат биттасига айб юкланиб, қолганлари чиқиб кетган. Айтишларича, ўша гумонланаётган бола – оддий оиланинг боласи бўлгани учунгина тергов изоляторида қолган. Қолганлар ва жанжалда асосий фигурант деб айтилаётган Билолнинг ота-онаси эса боласи жон олиб-жон бераётган Вазира опага ишни босди-босди қилиш учун пул таклиф қилишган. «Қўлингдан нима келса қил» деб Маъсудбекнинг қариндошлари билан жанжаллашган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: