Жиззахда бобо неваралари учун 308 миллион алимент пулини олдиндан тўлаб берди

Жиззахда бобо неваралари учун 308 миллион алимент пулини олдиндан тўлаб берди

Халқимизда “Данагидан мағзи ширин” деб ўзининг фарзандидан кўра невараларини кўпроқ яхши кўришади. Чунки, невараси одоб – ахлоқли ва таълим-тарбия кўрган етук инсон бўлиб етишса, нафақат оиласига, балки бутун халққа ва жамиятга катта манфаат келтириши мумкин.

Шунингдек, юртимизда болаларнинг барча ҳуқуқлари қатори моддий таъминот олиш ҳуқуқи ҳам қонун билан кафолатланган.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 09.10.2023 йилдаги қарорига асосан қарздор Ш.Ўраловдан ундирувчи Н.Джаббарова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/3-қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Ўраловнинг онаси томонидан неваралари вояга етгунга қадар ҳисобланган 308 миллион сўм алимент пуллари тўлаб берилди.

Келгусида Н.Джаббарова томонидан ушбу пуллар фарзандларининг келажаги учун сарф қилинса, бувисининг хайрли иши ўз мевасини берган бўлар эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Янгиликлар

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.