Индонезиянинг элчиси Тошкентда вафот этди
Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината Тошкентда вафот этди.
Тиббиёт фанлари магистри, профессор Сунарио Картадината 13 июн куни Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Индонезиянинг Қирғизистондаги элчиси ҳам ҳисобланарди.
1950 йилда туғилган Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди.