Кундузги уйқу: фойдалими ёки зарарли?
Кундузги уйқу хотира ва мия фаолиятини яхшилайди, иш самарадорлигини оширади ҳамда стрессни камайтиради.
Қувват олиш учун кундузги қисқа уйқу 30 дақиқадан ошмаслиги керак. Акс ҳолда тана чуқур уйқу фазаларига кириши мумкин ва бу уйқудан тетик уйғонишга тўсқинлик қилади. Энергия тўплаш учун 30 дақиқа давомида кўзингизни юмган ҳолда осуда дам олиш кифоя.