Қирғизистоннинг айрим банкларида Россиядан пул ўтказмалари чекланди
Қирғизистондаги айрим тижорат банклари Россияга ва Россиядан пул ўтказиш жараёнларини қисман тўхтатди. Бу ҳақда «Интерфакс» ёзди.
Жумладан, Mbank, «Компанион» Банк, РКС Банк, Қирғизистон-Швейцария банки (KSB), Қирғизистонкоммерцбанк, Керемет банки томонидан Россия тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда пул ўтказмалари бўйича турли чекловлар жорий этилди. Ушбу кредит ташкилотларининг аксарияти чекловларни вақтинчалик деб атамоқда.
Шу билан бирга, Капитал Банк, Халиқ Банк ва Азия Банк рубл билан операциялар, Россияга ва Россиядан пул ўтказмалари бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқлигини маълум қилган.