Тожикистонда чақмоқ уриши оқибатида чўпон ва қўйлар подаси нобуд бўлди
13 июнь куни Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Сангвор туманида чўпон ва қўйлар подаси яшин уриши оқибатида нобуд бўлди.
Фожиа Қорошура шаҳрида (денгиз сатҳидан 3500-3700 метр баландликда) жойлашган ёзги яйловда кучли жала пайтида содир бўлган. Хатлон вилояти Дўсти туманида яшовчи уч нафар чўпондан бири чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлган.
– Чўпонлар чодир қуриб, электр энергияси билан таъминлаш учун унга қуёш фотоэлектр панели (қуёш панеллари) ўрнатган. Улар бўрон пайтида панелларни олиб қўймаган. Оқибатда чақмоқ айнан панелларга урган. Чўпонлар турли тан жароҳати олган, улардан бири ҳодиса жойида ҳалок бўлган», деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ).
Шунингдек, чақмоқ уриши оқибатида 200 бошга яқин майда шохли ҳайвонлар ҳам нобуд бўлган.
ФВҚ аҳолидан ноқулай об-ҳаво шароитида барча қоидаларга риоя қилишни сўраган. Қайд қилинишича, чақмоқ ёмғир ёғаётган жойдан ўн километр масофагача пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун, ёмғирдан кейин бошпанани тарк этишга шошилмаслик керак. Чақмоқ уриши хавфи момақалдироқ овозлари тўхтагунча сақланиб қолади.