Исроил ҳужуми натижасида жами 45223 киши ўлдирилган
Euro-Med Human Rights Monitor инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, 2023-йил октябр ойида Ғазо секторида уруш бошлангандан буён Исроил ҳужуми натижасида жами 45223 киши ўлдирилган.
Бу рақам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳужжатларда қайд этилган 37,000 дан ортиқ инсоннинг ўлими ва вайрон бўлган бинолар вайроналари остидан бедарак йўқолган 8,000 дан ортиқ одамни ўз ичига олади.