АҚШ Қирғизистондаги иккита компанияга санкция қўллади

АҚШ Қирғизистондаги иккита компанияга санкция қўллади

Қирғизистонда икки компания ва Россия банкининг филиали Америка санкциялари остида қолди. Бу ҳақда Tazabek хабар берди.

Маълум , “Нова Проект” ва “Транзит Сервис Бишкек” масъулияти чекланган жамиятига (МЧЖ) нисбатан иқтисодий чекловлар жорий этилган.

“Нова Проект” Қирғизистонда 2022 йил август ойида рўйхатга олинган. АҚШ Ғазначилик департаменти маълумотларига кўра, рус компанияси директори европалик дастгоҳ ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиб, Россия учун дастгоҳларни ноқонуний сотиб олган. Бунинг учун у “Нова Проект” МЧЖдан фойдаланган.

Мазкур Россия компанияси аслида авиация саноати учун металлга ишлов бериш ускуналари ва юқори аниқликдаги қисмларни етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Иккинчи компания “TCБ” бўлиб, Қирғизистонда 2015 йилдан бери рўйхатдан ўтган. Охирги марта 2023 йилда қайта рўйхатга олинган. Унга нима сабабдан санкциялар қўллангани ҳақида маълумот берилмаган. АҚШ Молия вазирлигининг янгиланган санкциялар рўйхатига ушбу икки компаниядан ташқари Россиянинг “Промсвязбанк” очиқ акциядорлик компаниясининг Пекин, Бишкек ва Нью-Деҳлидаги филиаллари киритилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: