Лукашенконинг баёнотлари Исроилни ғазаблантирди
16 июнь куни Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Александр Лукашенконинг бир кун олдин айтган сўзларини «қабул қилиб бўлмайдиган» ва «ғазабнок» деб атади ва улар «тўғридан-тўғри антисемитизмга ўхшаб кетган» дея қўшимча қилди. Беларуснинг Исроилдаги элчисига нота топширилди.
14 июнь, жума куни Лукашенко мамлакатдаги бир қатор шов-шувли коррупция ҳолатлари ҳақида гапирди ва агар коррупция аниқланса, амалдорларни энг қаттиқ чоралар кўриши билан таҳдид қилди. Бундан ташқари, у Беларусда «коррупцион жиноятлар»да иштирок этганларнинг аксарияти яҳудийлар эканлигидан норозилигини билдирди.
«Кечирасиз, мен ўзимни антисемит деб ҳисобламайман, лекин уларнинг ярмидан кўпи яҳудийлар. Уларнинг имтиёзлари борми? Беларусияда яшовчи барча халқлар тенг бўлиши керак. Яҳудийлар, беларуслар, украинлар, руслар ва поляклар», – деди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, Исроил расмийлари Беларус президентининг яҳудийларга нисбатан баёнотларидан биринчи марта норозилик билдираётгани йўқ.
2007 йилда Лукашенконинг «Яҳудийлар яшаётган жойига аҳамият бермайди» деган баёноти Исроил расмийларини ғазаблантирди. Ўшанда Исроил ташқи ишлар вазири Тсипи Ливни барча мамлакатлар антисемитизмга қарши курашиши кераклигини таъкидлаган эди.