Аппендицит ҳақида нималарни билиш керак?
Ҳар бир инсон аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори.
Хасталик 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол пастроқ.
У болаларда кучли ва тез кечади. 6-12 соатда, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиши мумкин.
Асосий белгилар
️Қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар;
️Оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади;
️Бироқ кейинчалик киндикдан пастга, ўнгроққа силжийди;
️Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда, йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди;
Яна қандай белгилар бор?
️Ич қотиши ёки ич кетиши;
️Тана ҳароратининг кўтарилиши;
️Кўнгил айниши ва қайт қилиш.