АҚШнинг Мериленд штатида марихуана учун судланган 100 минг киши афв этилди
АҚШнинг Мериленд штати губернатори марихуана истеъмол қилиш, шунингдек, каннабис истеъмолида фойдаланиладиган буюмларни сақлаганлик учун 175 мингдан ортиқ судланганлик ҳукми олиб ташланишини эълон қилди.
Губернатор Уэс Мур Мериленд штати пойтахти Аннаполисда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу АҚШ тарихидаги штат даражасидаги энг йирик афв эканлигини таъкидлаган.
Ушбу ҳаракат 100 мингга яқин кишидан кичик жиноятлар учун судланганлик ҳолатини олиб ташлаш имконини беради. Мериленд штати бош прокурори Энтони Браун оммавий афвни “ирқий тенглик масаласи” деб атаган.
Мерилендда марихуана қонунийлаштирилган
Мерилендда рекреацион каннабис 2023 йилги референдумдан сўнг қонунийлаштирилган, аммо марихуана сақлаш ва бошқа кичик жиноятлар учун аввалги ҳукмлар бекор қилинмаган.
Штатда каннабисдан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш энди ноқонуний бўлмагани сабабли, мерилендликлар уй-жой, ишга жойлашиш ёки таълим олишда тўсиқларга дуч келмасликлари керак, чунки қонунга хилоф бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун судланганлар, — дейилади губернатор баёнотида.
Каннабисдан рекреацион мақсадда фойдаланиш АҚШнинг 24 штатида, шунингдек, Колумбия округида қонуний ҳисобланади. Федерал даражада АҚШ президенти Жо Байден 2022 йилнинг кузида марихуана сақлашда айбланган барча шахсларни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.