Эронга қарши санкцияларга Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган 9 та давлат қўшилди
Россияни қўллаб-қувватлагани учун Эронга қарши санкцияларга Европа Иттифоқига кирмайдиган 9 давлат қўшилди.
Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсат департаменти хабарида айтилади.
Молдова ва Украина ҳам Европа Иттифоқига аъзоликка номзод давлатлар сифатида ушбу рўйхатга киритилган.
Умуман олганда, рўйхатга Шимолий Македония, Черногория, Албания, Босния ва Герцеговина, шунингдек, Европа эркин савдо зонаси давлатлари Исландия, Норвегия ва Лихтенштейн киритилган.