Отингни сот, молингни сот тиш дўхтири бўл!.. (видео)

Отингни сот, молингни сот тиш дўхтири бўл!.. (видео)

Ойига ўн минг доллар топиш?.. Бизни шароитимизда. Бу шунчаки даҳшат. Аммо шу ўн минг доллар камбағаллар чўнтакларидан тўкилиб-тўкилиб йиғилган! Тўпланиб, кўпга айланиб тиш дўхтирининг чўнтагига келиб тушаяпди. Аслида фақат тиш дўхтири эмас, балки, ҳамма дўхтирларнинг пичоқлари мой устида, ҳозир… Битта томоқни кўриб қўйиш учун фолон пул. Агар унга дори-дармон ёзиб берадиган бўлса… Битта жойда кўрдим, битта “капельница” ни нархи 100 000 сўм экан. “Орқадан” укол қрилиб қўйиш 20 000 сўм туракан… Бу ҳамшираларни оладиганлари, дўхтирларники эса осмону фалакда… Фолонча дўхтирни уйи қаср. Фолонча дўхтирни қизи энг сўнги русмдаги мошинани минади!.. Айтганча, дўхтирларни ойликлари оз. зудлик билан кўтариш керак. Дўхтирлар худди ўқитувчилардай қийналишаяпди!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: