Таиланднинг собиқ бош вазири монархияни ҳақорат қилишда айбланмоқда
Таиланднинг собиқ бош вазири Таксин Чинавату қироллик оиласини ҳақорат қилганликда расман айбланди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Таиланд Бош прокуратураси вакили Чинавату монархияни ҳақорат қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилганини айтди, деб ёзади агентлик.
Материалда қайд этилишича, 74 ёшли сиёсатчи ўз айбини тан олмаган ва иш судда кўриб чиқилаётган вақтда 500 минг баҳт (тахминан 13,5 минг доллар) миқдорида гаров эвазига озод қилишни сўраган.
Кейинги суд мажлиси 19 августга белгиланган.
Чинавату 2015 йилда Жанубий Корея ОАВларига берган интервьюсида қирол ҳокимиятини ҳақорат қилувчи баёнотлар берганликда айбланмоқда.